Бугун 16 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Маск Марсга илк парвозни қачон амалга оширишини айтди

Маск Марсга илк парвозни қачон амалга оширишини айтди

Маск Марсга илк парвозни 2026 йил охирида амалга оширамиз дейди Илон Маск.

Америкалик тадбиркор ўзининг Х ижтимоий тармоғида Марсга илк парвоз ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, 2026 йилнинг охирида Starship кемаси “Қизил сайёра”га йўл олади. Қайд этилишича, ушбу парвозда инсонлар эмас, балки Tesla томонидан тайёрланган гуманоид робот – Optimus қатнашади.

"Агар бу миссия муваффақиятли ўтса, инсонларнинг Марсга қадам қўйиши 2029 йилга тўғри келиши мумкин. Аммо катта эҳтимол билан бу 2031 йилда амалга ошади", – деб ёзди Маск.

Эслатиб ўтамиз, Оptimus 2024 йил кузида Tesla томонидан намойиш этилган бўлиб, сунъий интеллект асосида ишлайдиган робот сифатида тақдим этилган.

Киритилди: 13:58 15.03.2025. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!