Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

“Манчестер Сити” бешинчи дивизионга тушириб юборилиши мумкин — манба

“Манчестер Сити” бешинчи дивизионга тушириб юборилиши мумкин — манба

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби молиявий қоидаларни бузгани учун жазоланиши ва ҳатто бешинчи дивизионга тушуриб юборилиши мумкин. Бу ҳақда Topskills Sports UK нашри хабар бермоқда.

Клубга қўйилган 115 та айблов бўйича суриштирув ишлари ўтган йили якунига етган. “Шаҳарликлар” якуний ҳукмни 2025/26-йилги мавсум охиригача билиб олади. Махсус комиссия барча далилларни ўрганиб чиқиб, ўз қарорини эълон қилади.

Клубни кутаётган энг ёмон қарор — унинг Премьер Лигадан четлатилишидир. Бундай вазиятда “Манчестер Сити” ҳаммасини нолдан — мамлакатнинг бешинчи дивизионидан бошлашига тўғри келади. Гап шундаки, пастки лигаларни бошқарадиган Англия футбол лигаси (EFL) жамоани дарров Чемпионшип, Биринчи ёки Иккинчи лигага қабул қилишга мажбур эмас. Агар ушбу лигалар “Манчестер Сити”ни қабул қилишдан бош тортса, клуб профессионал мақомини йўқотиб, ҳаваскорлар даражасига яқин бўлган бешинчи дивизионга тушиб кетади.

Маълумот ўрнида, Премьер Лига раҳбарияти “Манчестер Сити”ни 2009-йилдан 2023-йилгача бўлган даврда молиявий чекловларни четлаб ўтиб, 115 марта қоидабузарликка йўл қўйганликда айбламоқда.

Айни пайтда “шаҳарликлар” Премьер Лига турнир жадвалида 53 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа етакчи “Арсенал”дан 5 очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: 23:38 19.02.2026. Ўқилди: 268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!