"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Ал-Фатеҳ"га қарши ўйинда ҳисобни очди.
Португалиялик форвард 18-дақиқада гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Баҳсда риёдликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Криштиану Роналду учун ушбу гол профессионал фаолиятидаги 962-си бўлди ва бу жаҳон рекорди ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи "Ан-Наср"нинг сўнгги учта ўйинида иштирок этмаган эди — у клуб сиёсатидан норозилиги сабабли бойкот эълон қилганди. Роналду жорий мавсумда "Ан-Наср" сафида жами 19 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.