АҚШ президентининг сўзларига кўра, Ҳинд океанидаги Чагос архипелаги таркибига кирувчи Диeго-Гарсия аттолида жойлашган Буюк Британия-АҚШ ҳарбий базаси стратегик аҳамиятга эга бўлиб, Эронга зарбалар беришда фойдаланилиши мумкин.
"Бош вазир Стармер ҳеч қачон Диeго-Гарсия устидан назоратни Маврикийга топширмаслиги керак. Энг яхши ҳолатда ҳам шубҳали 100 йиллик ижара келишувини тузмаслиги лозим. Биз ҳар доим Буюк Британия учун курашишга тайёрмиз. Буюк Британия миллий манфаатларини ҳимоя қилишда қатъий туриши керак. Диeго-Гарсияни топширманг!", — деди Трамп.
Қўшма Штатлар президентининг бу баёнотидан бир кун олдин АҚШ Давлат департаменти Буюк Британиянинг Чагос архипелагини Маврикийга топширишини қўллаб-қувватлашини эълон қилган эди.
Ўтган йилнинг май ойида Буюк Британия Маврикий билан Чагос архипелаги суверенитетини топшириш бўйича келишувга эришган эди. Мазкур келишувга кўра, Буюк Британия Ҳинд океанидаги ушбу ҳудуд устидан суверенитетидан бутунлай воз кечади, бироқ у ердаги стратегик ҳарбий база — Диего-Гарсияни 99 йил муддатга ижарага олади. Мазкур базада АҚШ ҳарбий авиацияси ҳам жойлашган бўлиб, унинг ижараси йилига 100 миллион фунтдан ортиқни ташкил этади.