Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юнн Сок Ёл 2024 йилдаги исён иши бўйича умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар бермоқда Yonhap.
Юн Сок Ёл 2024 йилнинг декабр ойида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилишга уринган. Шундан сўнг, парламент уни қўзғолонга уринишда айблаб, импичмент эълон қилган ва ҳибсга олган эди.
Ҳукм 2024 йил 3 декабрда кутилмаган тарзда ҳарбий ҳолат эълон қилинганидан 14 ой ўтиб чиқарилди. Махсус прокурорлар унга нисбатан ўлим жазосини сўраган эди, бироқ суд енгилроқ жазо қўллади.
Аввалроқ Юн Сок Ёлнинг рафиқаси Ким Гон Хи коррупцияда айбланиб, 1 йилу 8 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилингани хабар берилган эди.