Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ 21 февралдаёқ Эронга зарбалар бермоқчи

АҚШ 21 февралдаёқ Эронга зарбалар бермоқчи

Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.

Бу ҳақда АҚШнинг Миллий хавфсизлик бўйича юқори мартабали амалдорлари Доналд Трампга маълум қилган, аммо президент ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган.

Шунингдек, яқин уч кун ичида Пентагон Яқин Шарқдан ходимларнинг бир қисмини Европа ёки Қўшма Штатларга эвакуация қилади. CBS News манбасига кўра, бу эҳтимолий ҳарбий фаоллик олдидан кўриладиган одатий чорадир ва ҳужум муқаррар эканини англатмайди.

Axios нашрининг ёзишича, АҚШ Эрон билан йирик урушга яқинлашмоқда, ҳарбий тўқнашув эҳтимоли 90 фоиз. Нашр манбаларига кўра, Эронга қарши эҳтимолий операция АҚШ ва Исроил иштирокидаги бир неча ҳафталик кампания шаклида бўлиши мумкин.

Трамп маъмурияти Яқин Шарқда ҳарбий иштирокини сезиларли даражада кучайтирди. Сўнгги кунларда Қўшма Штатларнинг 50 дан ортиқ қирувчи самолёти Яқин Шарққа жойлаштирилди.

АҚШ Эрон билан кескинлик фонида Яқин Шарқ минтақасида USS Abraham Lincoln авиаташувчиси бошчилигидаги зарба гуруҳини жойлаштирган эди. Шунингдек, Вашингтон минтақада THAAD ракетага қарши мудофаа тизими батареяларини жойлаштирди.

Бундан ташқари, The New York Times нашрининг хабар беришича, Вашингтон USS Gerald Ford авиаташувчиси бошчилигидаги зарба гуруҳини Кариб денгизидан Яқин Шарқ минтақасига йўналтирган.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!