Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ҳоланд кутилмаган трансфер қарорини қабул қилди

Ҳоланд кутилмаган трансфер қарорини қабул қилди

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд бош мураббий Пеп Гвардиолага, агар у клубни тарк этса, ўзи ҳам кетишга тайёрлигини маълум қилди.

Хабар қилинишича, Холанд Британия ОАВларида Гвардиоланинг эҳтимолий ворисларидан бири сифатида тилга олинаётган Энцо Мареска бошқарувидаги "Манчестер Сити"да ўйнаш вариантини кўриб чиқмаяпти. Шу билан бирга, ҳужумчи амалдаги мураббийлар штаби билан ишлашдан манфаатдор экани ва Гвардиола клубда қолишига умид қилаётгани таъкидланган.

Холанднинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган бўлса-да, янги келишув Гвардиоланинг тавсияси билан имзоланган ва форварднинг келажаги бевосита бош мураббийнинг қарорига боғлиқ. Мураббийлар штабида ўзгариш юз берган тақдирда, норвегиялик футболчи кетиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Қайд этилишича, бу вазият Мадриднинг "Реал" клуби учун қўл келиши мумкин. Манбаларга кўра, "қироллик клуби" яқин трансфер ойнасидаёқ Холандни қўлга киритиш ҳаракатларини фаоллаштиришга тайёр.

Киритилди: Бугун 14:42. Ўқилди: 5169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!