🥛 Сув ичишни унутманг
Ифтордан саҳаргача камида 6–8 стакан сувни бўлиб ичинг.
Газли ичимликлар ва энергетик ичимликлар эса сувсизланишни кучайтиради.
🍲 Ифторни енгил таом билан бошланг
Хурмо, илиқ сув ёки шўрва ошқозонни тайёрлайди.
Бирданига ёғли ва қовурилган овқат ейиш гастрит ва оғриқ чақириши мумкин.
🍚 Саҳарликни ўтказиб юборманг
Саҳарлик қилмаслик ҳолсизлик, бош айланиши ва қон босими тушишига олиб келади. Саҳарда тухум, сут маҳсулотлари, сабзавот ва донли овқатлар тавсия этилади.
🧂Аччиқ, шўр ва ёғли овқатларни камайтиринг
Бу турдаги таомлар чанқоқ ҳиссини кучайтиради ҳамда юракка ортиқчча юклама беради.
☕️ Кофе ва чойни меъёрида ичинг
Бу каби ичимликларни ҳаддан ошиқ кўп ичиш организм сувсизланишга сабаб бўлиши мумкин.
🏃♂️ Жисмоний фаолликни тўғри режалаштиринг
Спортни ифтордан кейин 1–2 соат ўтиб ёки саҳардан олдин енгил тарзда бажариш тавсия этилади.
⚠️ Қандли диабет, юрак, буйрак, ошқозон касалликлари бор инсонлар рўза тутишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиши лозим.