Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Макка зиёратчилари сони рекорд даражага етди

 Макка зиёратчилари сони рекорд даражага етди

7-март куни Саудия Арабистонидаги “Ал-Ҳарам” масжидида тарихий рекорд ўрнатилди: бир кунда 500 минг киши умра зиёратини адо этди. Бу рекорд кунлик энг катта кўрсаткичдир.

Бу ҳақда Масжид ал-Ҳаром ва Масжид ан-Набавий ишлари бўлими ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, реал вақт режимида зиёратчилар оқимини кузатиш ва уларнинг ҳаракатини самарали бошқаришга ёрдам бериш учун Ал-Ҳарамга кириш жойларига илғор сенсорлар ўрнатилган.

Бундан ташқари, масжид ҳудудида одамлар тўпланадиган жойларни ёзиб олиш учун интеллектуал камералар ўрнатилган. Бу оқимларни тезкор тартибга солиш, ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш имконини беради.

Ҳозирда тизим асосий кириш жойларида ишламоқда, бироқ келажакда уни бутун масжидга татбиқ этиш режалаштирилмоқда.

Киритилди: 13:27 12.03.2025. Ўқилди: 1127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!