Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Азамат Содикович Ишонкулов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача ушбу лавозимда Аюбхон Алимов фаолият юритганди.

А.Ишонкулов 1979 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Иш фаолиятини 2005 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Орол табиатни муҳофаза қилиш прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи вазифасида бошлаган.

2012-2017 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси органларида турли лавозимларда давом эттирган.

Жумладан, Хўжайли туман прокурори лавозимида ҳам иш олиб борган.

Бюро органларида иш фаолиятини 2017 йилда бошқарма бош инспектори сифатида бошлаган, сўнгра бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Мазкур тайинловга қадар, А.Ишонкулов Бюронинг бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Киритилди: 11:26 13.08.2025. Ўқилди: 599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!