Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Маҳинур Ўздемир Гўкташ: “Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Туркия — Ўзбекистон манфаатлари муштаракдир”

Маҳинур Ўздемир Гўкташ: “Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Туркия — Ўзбекистон манфаатлари муштаракдир”

Туркия Оила ва ижтимоий хизматлар вазири Маҳинур Ўздемир Гўкташ Самарқандда ўтказилаётган “Осиё хотин-қизлар форуми”нинг очилиш маросимидан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Маҳинур хоним форумга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаеванинг махсус меҳмони сифатида ташриф буюрганини маълум қилди. У Туркия ва Ўзбекистон ўртасида хотин-қизлар, оила, болалар ва ижтимоий масалаларда ҳам ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этишини, бу борада икки давлат манфаатлари муштарак эканлигини таъкидлади.

“Туркий давлатлар ҳар доим хотин-қизларни ҳимоя қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлашга катта эътибор қаратиб келган. Бугунги форум хорижликларни Туркияда Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған бошчилигида хотин-қизларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиш имконини берди. Ўз навбатида бугунги кунда бутун дунёда таҳдидлар, қийинчиликлар, тазйиқларга учраб келаётган қизлар, аёлларга ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳаракатларни янада кучайтириш тарафдориман. Ўзбекистон бу борада ўз қатъий позицияси эга эканлигини исботлаб келмоқда”, деди Маҳинур Ўздемир Гўкташ.

Форум давом этмоқда.

Киритилди: 17:41 13.05.2024. Ўқилди: 1003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!