Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Бугун АҚШ прокурорлари Венесуеланинг ҳокимиятдан четлатилган президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресга нисбатан янги айбловлар эълон қилди: сиёсий рақиблар ва АҚШ фуқароларини қийноққа солиш бўйича тил бириктириш. Улар аввалроқ гиёҳванд моддалар савдосида айбланган эди.
63 ёшли Мадуро ва унинг 69 ёшли рафиқаси 3 январь куни Каракасдаги уйларида АҚШ ҳарбийлари томонидан қўлга олинган. Ҳозирда улар АҚШ ҳибсхонасида сақланмоқда.
Агар айбдор деб топилсалар, барча айбловлар бўйича белгиланадиган энг кам жазо муддати 50 йилни ташкил этади. Суд жараёни келаси йили бошланиши режалаштирилган.