Бугун 2 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

КХДР АҚШни ядровий зарба беришга тайёргарлик кўришда айбламоқда

КХДР АҚШни ядровий зарба беришга тайёргарлик кўришда айбламоқда

КХДР АҚШ ва Корея Республикасининг ҳарбий фаоллигига жавобан ядровий тийиб туриш кучларини жадал мустаҳкамлаш йўлидан воз кечмайди. Бу ҳақда Корея Меҳнат партияси (КМП) Марказий қўмитаси бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари Ким Чон Сик маълум қилди.

У АҚШ ва Жанубий Корея томонидан 29 сентябрдан 2 октябргача ўтказилган «Iron Mace» қўшма машғулотларини кескин танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ядровий кучлари ва Жанубий Кореянинг оддий қуролларини биргаликда қўллаш машқ қилинган ушбу манёврлар «КХДРга қарши ядровий қуролдан фойдаланишга тайёргарликни ифодалаган».

Бундан ташқари, Ким Чон Сик октябрь ойида Корея Республикасида ўтказилган «Hoguk» ва «Freedom Flag», шунингдек, Японияда бўлиб ўтган «Keen Sword» машғулотларига эътибор қаратди. У Вашингтон ва унинг иттифоқчилари минтақадаги ҳарбий фаолликни, жумладан АҚШ ҳудудидан кўчирилган разведка бўлинмалари ва авиацияни жалб этган ҳолда ошираётганини таъкидлади.

«Биз ўз кучимизга тўлиқ ишонамиз ва ҳар қандай ҳаракатларга жавоб беришга қодирмиз», — деди у. Ким Чон Сик Пхеньян давлат суверенитетини ҳимоя қилиш ва минтақада тинчликни таъминлаш воситаси сифатида кўрадиган ядровий кучларини мустаҳкамлашда давом этишини қўшимча қилди.

Киритилди: Бугун 13:30. Ўқилди: 274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!