Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россиянинг Нижний Новгород вилоятига оммавий дрон ҳужуми уюштирилди

Россиянинг Нижний Новгород вилоятига оммавий дрон ҳужуми уюштирилди

1 ноябрга ўтар кечаси Россиянинг Нижний Новгород вилояти учувчисиз учиш аппаратлари томонидан оммавий ҳужумга учради.

Бу ҳақда вилоят губернатори Глеб Никитин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, кечаси ва эрталаб вилоят осмонида 100 дан ортиқ дрон йўқ қилинган. Кстово туманидаги саноат корхонасига жиддий зарар етган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Никитин қайси корхонага зарба берилганини аниқлаштирмаган. Бироқ қатор оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Кстово шаҳрида жойлашган «ЛУКОЙЛ-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинган. Интернетда тарқалган видеоларда йирик ёнғин акс этган. Тахминларга кўра, ёнғин нефтни бирламчи қайта ишлаш ёки мазутни қайта ишлаш қурилмалари ҳудудида содир бўлган.

«ЛУКОЙЛ-Нижегороднефтеоргсинтез» Россиядаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири ҳисобланади. Корхона ёқилғи ва мойлаш материаллари ишлаб чиқаради. Унинг қуввати йилига тахминан 17 миллион тонна нефтни ёки суткасига қарийб 340 минг баррел нефтни қайта ишлашга тенг.

Киритилди: Бугун 15:10. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!