Бугун 2 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Суперлига. 26-турнинг еттита ўйини якунланди, «Нефтчи» ҳамон пешқадам (Турнир жадвали)

Суперлига. 26-турнинг еттита ўйини якунланди, «Нефтчи» ҳамон пешқадам (Турнир жадвали)

1 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 26-тури доирасида «Локомотив» ва ОКМК жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Тошкентда кечган баҳс меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Олмалиқликлар учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ Азиз Холмуродовнинг голи эвазига олдинга чиқди. Бироқ 11-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Баҳснинг 90-дақиқасида Сияваш Ҳақназарий ғалаба голини киритди ва ОКМКга муҳим уч очкони тақдим этди.

Мазкур натижадан сўнг олмалиқликлар 45 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди. «Локомотив» эса 40 очко билан еттинчи поғонада қолди.

Шу тариқа, 26-турнинг еттита учрашуви ортда қолди. Уларда «Пахтакор», «Динамо», «Навбаҳор» ва ОКМК ғалаба қозонган бўлса, қолган учта баҳс дуранг билан якунланди.

Чемпионлик пойгасида эса «Нефтчи» 58 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Фарғоналиклар ҳозирча 25 та ўйин ўтказган. «Пахтакор» 26 та учрашувдан кейин 56 очко билан иккинчи, «Навбаҳор» эса 52 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси. 26-тур

30 октябрь, жума

«Қўқон-1912» – «Қизилқум» – 0:0

«Сўғдиёна» – «Бухоро» – 1:1

«Хоразм» – «Пахтакор» – 0:1

31 октябрь, шанба

«Сурхон» – «Насаф» – 1:1

«Машъал» – «Динамо» – 0:3

«Навбаҳор» – «Андижон» – 1:0

1 ноябрь, якшанба

«Локомотив» – ОКМК – 1:2

14 ноябрь, шанба

«Нефтчи» – «Бунёдкор»

Айни пайтда турнир жадвалида ОКМК 45 очко билан тўртинчи, «Насаф» ва «Бухоро» эса 42 очкодан жамғариб, мос равишда бешинчи ва олтинчи ўринларни эгаллаб турибди.

26-турнинг сўнгги учрашуви 14 ноябрь куни «Нефтчи» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасида ўтказилиши режалаштирилган.

Суперлига. 26-турнинг еттита ўйини якунланди, «Нефтчи» ҳамон пешқадам (Турнир жадвали)

Киритилди: 19:15 01.11.2026. Ўқилди: 503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!