Россия АҚШ билан кенг кўламли келишув тузишга интилмоқда. Бу келишув Москванинг постсовет ҳудудидаги, жумладан Украинадаги таъсир доираларини тан олиш ҳамда Европадаги мавқеини мустаҳкамлашни ўз ичига олиши мумкин.
Бу ҳақда The Moscow Times нашри россиялик амалдорлар ва дипломатлар орасидаги манбаларга асосланиб хабар берди.
Доналд Трамп маъмуриятини қизиқтириш учун Кремль унинг шахсий эътиборини торта оладиган ташаббусларни изламоқда. Эҳтимолий таклифлар қаторида Москва-Ситида Trump Tower қурилиши, иқтисодий ҳамкорлик, шу жумладан нодир ер металларига кириш имконияти, шунингдек Шимолий Корея ва Эрон билан мулоқотда воситачилик қилиш мавжуд.
Нашр маълумотларига кўра, ушбу таклифларни тайёрлашга Россиянинг йирик компаниялари - "Росатом", "Роснефт", "Полюс", "Русал" ва бошқалар жалб этилган. Ишни президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Максим Орешкин ва махсус вакил Кирилл Дмитриев мувофиқлаштирмоқда.