Кремль КХДР қўшинларининг Украина билан урушда иштирок этганини расман маълум қилди.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова айтишича, КХДР ҳарбий хизматчилари "Кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартноманинг тўртинчи моддасига биноан" "Курск вилоятини озод этиш операцияси"да қатнашган
Владимир Путиннинг 2024 йил 19 июнда Пхенянга ташрифи пайтида имзоланган ҳужжатда 23 та модда мавжуд бўлиб, улар "саноат, иқтисодиёт ва фан каби турли стратегик соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни, шунингдек, мамлакатлардан бири уруш ҳолатига тушиб қолган тақдирда барча мавжуд воситалар билан ҳарбий ёрдам кўрсатиш"ни назарда тутади.