Колорадо штатидаги Денвер халқаро аэропортида American Airlines авиакомпаниясининг самолёти ёниб кетди, йўловчилар эвакуация қилинди.
Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
Пайшанба куни кечқурун Денвер халқаро аэропортида American Airlines авиакомпаниясига тегишли самолётда тутун ва ёнғин содир бўлган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган кадрларда йўловчилар шошиб самолётни тарк этгани, баъзилари эса қанотга чиқиб кетаётганини кўриш мумкин. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғинга самолёт ёқилғиси ёниши сабаб бўлган.
Аэропорт раҳбарияти ёнғинни ўчириш учун ўт ўчирувчилар жалб қилингани, йўловчилар эса пуфланувчи слайдлар ёрдамида эвакуация қилинганини маълум қилди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.