Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мактабларда ёзги таътил қисқарадими?

Мактабларда ёзги таътил қисқарадими?

Вазирлик изоҳ берди.

Ўзбекистон мактабларида ёзги таътил бир ярим ой, яъни 6 ҳафта бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги буни рад этди.

Тарқалган хабарларда узоқ таътил давомида болалар билимни унутиб қўйишлари мумкинлиги сабаб айрим ота-оналар бу таклифни қўллаб-қувватлагани, бошқалар бу қарорга қарши экани айтилган. Дунёдаги айрим давлатларда ёзги таътил қисқароқ экани, лекин йил давомида кўплаб байрам кунлари борлиги ҳам қайд этиб ўтилган.

darakchi.uz бу хабарлар қанчалик асосли эканини аниқлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги билан боғланди.

“Бу гапни ўйлаб топишганми ёки таклиф сифатида айтилганми аниқ билмайман. Лекин мактабларда ёзги таътил қисқаради деган масала вазирликда кўтарилгани ҳам, бу гап бўлгани ҳам йўқ”, деб жавоб берди вазирлик ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомга кўра, ўқув йилининг давомийлиги 34 ҳафта (1-синфлар учун 33 ҳафта)ни ташкил қилади.

Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланган:

  • кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
  • қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
  • баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
  • ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.
Киритилди: 13:42 14.03.2025. Ўқилди: 1023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!