Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Британия Россияга қаттиқ талаб қўйди: Ҳеч қандай шартларсиз ўт очишни тўхтат!

Британия Россияга қаттиқ талаб қўйди: Ҳеч қандай шартларсиз ўт очишни тўхтат!

Британия Россияга талаб қўйди.

Россия Украинада ўт очишни тўхтатиш таклифини "ҳеч қандай шартларсиз" қабул қилиши керак. Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми Канадада ўтаётган "Катта еттилик" (Г7) саммитида маълум қилди, деб DailyMail хабар бермоқда.

"Менимча, ҳозир ҳеч қандай шартларсиз ўт очишни тўхтатиш вақти келгани борасида ҳамфикрлик мавжуд. Украина ўз позициясини баён этди. Энди Россия уни қабул қилиши керак," - дея талаб қўйди сиёсатчи.

Леммининг таъкидлашича, G7 бўйича иттифоқчилар Россия президенти Владимир Путинга "ўйин қоидаларини ўзгартириш"га йўл қўймаслик кераклиги ҳақида якдил фикрда.

Бундан олдин халқаро клуб аъзолари Украинада 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш таклифига рози бўлмаса, Россияга қарши янги санкциялар киритиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Киритилди: 21:25 14.03.2025. Ўқилди: 1384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!