Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган. Бу ҳақда Беларус президенти Александр Лукашенко маълум қилди.
У Москвага айнан ким қўнғироқ қилгани ва улар Украина вакиллари экан-эмаслигини аниқлаштирмади.
"Мен бу ҳақда гапирмайман, Владимир Владимирович ўзи айтсин. У улар билан суҳбатлашди. Унга қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтиришди. У баъзилари билан гаплашди. Бу мазмуни жамоатчилик учун ошкор қилинмайдиган мулоқот эди", - деди Лукашенко.
Лукашенконинг таъкидлашича, бундай алоқалар журналистлар билиб қолмаслиги учун ошкор қилинмаган. "Балки Владимир Владимирович таваккал қилиб, унга ким қўнғироқ қилганини айтиб берар," - дея якунлади Беларус раҳбари.