Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Реал"га гол урган ўзбекистонлик футболчи Эрон клубига ўтишга яқин!

"Реал"га гол урган ўзбекистонлик футболчи Эрон клубига ўтишга яқин!

Ўтган мавсумни Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоасида ўтказган Жасурбек Яхшибоев Эрон чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "khabarvarzeshi" нашри хабар бермоқда.

"Нассажи Мозандарон" клуби ўзбекистонлик футболчи билан келишувга эришди. Яхшибоев Ўзбекистоннинг "Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоаларида тўп сурган ва жамоа бош мураббийи Саво Милошевич маслаҳати билан "Нассажи"га ўтган.

У Молдованинг "Шериф" жамоаси таркибида "Реал" дарвозасига урган голи билан машҳур", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Яхшибоев айни дамда жамоасиз бўлиб турибди. 27 ёшли футболчининг нархи 700 минг еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 14:44 14.03.2025. Ўқилди: 4779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!