Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Факт ёки пропаганда: Украина қўшинлари қуршовда қолдими?

Факт ёки пропаганда: Украина қўшинлари қуршовда қолдими?

Курск вилоятида Россия армияси Украина ҳарбийларини қуршаб олгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг Телеграм-каналида хабар берилди.

Идора қўшимча қилишича, бу маълумотлар россияликлар томонидан "сиёсий мақсадлар ва Украина ҳамда ҳамкорларга босим ўтказиш" учун тарқатилмоқда. Шунингдек, хабарда таъкидланишича, вазият бир сутка давомида сезиларли даражада ўзгармаган.

"Курск қўшинлари гуруҳининг операцион ҳудудида жанговар ҳаракатлар давом этмоқда," - дейилади хабарда.

Идоранинг таъкидлашича, Украина Қуролли Кучларининг Курск вилоятидаги бўлинмалари қайта гуруҳлашни амалга ошириб, мудофаанинг янада қулай чегараларига ўтишган ва белгиланган вазифаларни бажармоқдалар. Шунингдек, сутка бошидан буён Курск йўналишида 13 та жанговар тўқнашув содир бўлгани маълум қилинган.

Урушни ўрганиш институтининг (ISW) 13 март кунги янги ҳисоботида, Россия Суджа ва унинг атрофида Украина Қуролли кучлари билан жангларни давом эттираётгани, бироқ Россия қўшинларининг Курск вилоятидаги чегарага яқинлашиши сўнгги кунларга нисбатан секинлашгани маълум қилинган.

12 март куни DeepState таҳлилий портали Россия қўшинлари Россия Федерациясининг Курск вилоятидаги Суджа шаҳрини ҳамда учта аҳоли пунктини (Махновка, Замосте ва Казачя Локня) ўз назорати остига олганини тасдиқлади.

Киритилди: 20:45 14.03.2025. Ўқилди: 1296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!