Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг дастлабки финалчиси аниқ бўлди. "Челси" ярим финал дастлабки ўйинида "Флуминенсе"ни мағлуб этди - 2:0. Ўйинда "аристократлар"нинг янги трансфери Жоао Педро 18 ва 56-дақиқаларда гол уриб, дублни расмийлаштирди. "Челси" финалда "Реал" - "ПСЖ" учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади. Баҳс 13 июль кунига белгиланган.