Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Клопп «Реал» таклифини рад этди. Мураббий Германия терма жамоасини бошқаришни истамоқда

Клопп «Реал» таклифини рад этди. Мураббий Германия терма жамоасини бошқаришни истамоқда

Германиялик таниқли мутахассис Юрген Клопп фаолиятини қаерда давом эттириши борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда Diario нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, тажрибали мураббий келаси мавсумда Мадриднинг «Реал» клубини бошқариш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Клоппнинг асосий мақсади — келажакда Германия терма жамоаси бошқарувига келиш.

Қайд этилишича, Юрген Клопп ҳозирча шошилаётгани йўқ. У терма жамоанинг амалдаги бош мураббийи Юлиан Нагельсманнинг ишига катта ҳурмат билан қарайди ва вазиятнинг табиий ривожланишини кутмоқда. Немис мутахассиси маълум муддат дам олганидан сўнг, айнан «Бундестим»да иш бошлашни афзал кўрмоқда.

Киритилди: 23:42 04.05.2026. Ўқилди: 181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!