Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россияни Мьянма ва Бангладешдан келган мигрантлар оқими кутмоқда

Россияни Мьянма ва Бангладешдан келган мигрантлар оқими кутмоқда

Бу ҳақда DW эксперти маълум қилди.

Мамлакат ҳозирда миграциянинг янги моделига — Форс кўрфази мамлакатларидаги каби тизимга ўтмоқда. Бу ҳақда Берлиндаги Миграция сиёсати институти (RUSMPI) директори Ольга Гулина "DW Новости" дастурида маълум қилди. Ушбу модел доирасида мамлакат мигрантларнинг қолишидан манфаатдор эмас: улар келади, ишни бажаради ва кетади.

Россия энди уларнинг интеграцияси учун сармоя киритишга тайёр эмас ва тил билиш масаласи аввалгидек аҳамиятга эга бўлмай қолди.

Шу билан бирга, Марказий Осиёдан келаётган мигрантларнинг Россияни асосий йўналиш сифатида танлаш эҳтимоли камаймоқда. Минтақадаги миграция оқимлари йўналишини ўзгартиряпти: масалан, Ўзбекистон Европа Иттифоқи давлатлари, жумладан Германия билан қатор келишувлар имзолаган ҳамда Европа меҳнат бозорига автобус ҳайдовчилари, тиббиёт ва хизмат кўрстатиш ходимларини етказиб беришга тайёр.

"Шу сабабли яқин келажакда Россия шаҳарлари кўчаларида Ҳиндистон, Покистон, Мьянма ва Бангладеш фуқароларини кўпроқ учратамиз. Яъни, миграциянинг қиёфаси бутунлай бошқача бўлади", — дея хулоса қилди эксперт.

Киритилди: Бугун 13:37. Ўқилди: 436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!