Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг собиқ қўмондони, ҳозирда Эрон олий раҳбарининг маслаҳатчиси бўлган Муҳсин Ризоий бу ҳақда Х платформасида ёзиб қолдирди.
"АҚШ — авиаташувчига эга дунёдаги ягона қароқчи давлатдир. Бизнинг қароқчиларга қарши курашиш қобилиятимиз ҳарбий кемаларни чўктириш имкониятларимиздан асло қолишмайди. Самолётингиз қолдиқлари Исфаҳонда қолганидек, кемаларингиз ва қўшинларингиз ҳам денгиз қабристонига тушишига тайёр туринг", — дея таъкидлади эронлик расмий.
Мамлакат қуролли кучларига кўра, вазият қатъий назорат остида эканлиги ва кемаларга Теҳрон рухсатисиз бўғоз орқали ўтмаслик тавсия қилинди.
Шунингдек, ҳар қандай хорижий ҳарбий кучлар, айниқса АҚШ ҳарбийлари, бўғозга яқинлашиш ёки киришга уринишса, ҳужумга учраши таъкидланди.
Аввалроқ президент Доналд Трамп Қўшма Штатларнинг Ҳўрмуз бўғозини қамал қилишини қароқчиликка қиёслаб, буни “жуда даромадли иш” деб атаган эди.