Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан қуйидаги кунлари дам олинади:

▪️9 май (шанба) — Хотира ва қадрлаш куни;

▪️10 май (якшанба) — дам олиш куни;

▪️11 май (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунликлар учун иш куни.

❗️Шунингдек, май ойи якунида муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорга мувофиқ, дам олиш саналари расман эълон қилинади.

👉 Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунингдек, Қурбон ҳайити муносабати билан эса 28–29 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлиши кутилмоқда.

6 кунлик ишловчилар учун 30 май ҳам дам куни бўлади.

Киритилди: Бугун 13:47. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!