Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Кремл 9 май куни Қизил майдон узра Украина дронлари учиб ўтишидан қўрқмоқда"

"Кремл 9 май куни Қизил майдон узра Украина дронлари учиб ўтишидан қўрқмоқда"

Бу ҳақда Украина президенти Ереванда ўтаётган Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида баёнот берди.

"Россия 9 май куни Москвада ҳарбий техникасиз парад ўтказилишини эълон қилди. Агар шундай бўлса, бу кўп йиллардан бери биринчи марта уларнинг ҳарбий техника чиқаришга қурби етмаётганини англатади. Улар Қизил майдон узра дронлар учиб ўтиши мумкинлигидан хавотирда. Бу жуда кўп нарсадан далолат беради ва ҳозир улар кучли эмаслигини кўрсатади", — деди Зеленский.

Унинг фикрича, шу ёзда Владимир Путин урушни кенгайтириш ёки дипломатияга ўтиш бўйича бир қарорга келади. Зеленский Путинни дипломатияга мажбурлаш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Кейинроқ журналист Юлиан Рёпке Зеленскийнинг нутқи акс этган видеони эълон қилди. Ундан маълум бўлишича, Зеленский ҳақиқатан ҳам Москва 9 май куни Украина дронларидан хавфсираётганини айтган.

Киритилди: Бугун 15:58. Ўқилди: 614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!