Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Жаҳон чемпиони ва «Элита» телесериали орқали машҳурликка эришган испаниялик актриса ҳамда модель Эстер Экспосито ўртасидаги ишқий муносабатлар ҳақида шу йилнинг март ойида хабар берилган эди. 1 май куни Sky Sport нашри Кальяридан олинган видеолавҳаларни эълон қилди — жуфтлик Сардиниядаги ресторанлардан бирига ташриф буюрган.

Ушбу видео ва суратлар ижтимоий тармоқларда «Реал» ишқибозларининг кескин норозилигига сабаб бўлди. Кўпчиликнинг фикрича, Франция терма жамоаси сардори бор эътиборини жароҳатидан тикланишга қаратиши ёки жамоатчилик олдида ўзини босиқроқ тутиши лозим эди. Айниқса, клуб Чемпионлар лигасидан чиқиб кетгани, Ла Лигада «Барселона»дан 11 очко ортда қолаётгани ва оғир даврни бошдан кечираётгани бу норозиликларни янада кучайтирди.

«Бунга асло йўл қўйиб бўлмайди», «Унга клубнинг қизиғи йўқ» — мухлислар ижтимоий тармоқларда шу каби изоҳларни қолдирмоқда.

Le Parisien нашрининг маълумотларига кўра, Мбаппе катта эҳтимол билан 10 май куни бўлиб ўтадиган «Барселона»га қарши баҳсда майдонга тушмайди. Форвард бор эътиборини ЖЧ-2026 га қаратган.

Киритилди: 23:49 02.05.2026. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!