Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин. Журналист Аарон Рамиронинг хабарига кўра, «Челси» ўзбекистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Лондон клуби ушбу трансферни амалга ошириш учун фаол ҳаракат қилмоқда. «Кўклар» ёзги трансфер ойнаси олдидан футболчининг вакиллари билан алоқага чиқишган.

Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилда «Ланс»дан 40 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи «шаҳарликлар» сафида барча турнирларда 33 та ўйин ўтказди. Transfermarkt портали Ҳусановнинг қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:35 02.05.2026. Ўқилди: 394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!