Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

21 йил давомида Покистонда визасиз яшаган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

21 йил давомида Покистонда визасиз яшаган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси дипломатлар кўмагида Ватанга қайтарилди.

Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро С.Ж. 2005 йилдан буён Покистон ҳудудида визасиз, ноқонуний яшаб келган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган. У шу йил февраль ойида Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраб дипломатик ваколатхонага мурожаат қилган.

Аниқланишича, у 2005 йилда Покистон фуқароси билан турмуш қуриш мақсадида ушбу мамлакатга келган. Бироқ шу йилнинг ўзида турмуш ўртоғи йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ногирон бўлиб қолган. Шундан буён у турмуш ўртоғини парваришлаб келган. Ҳозирда унинг саломатлиги нисбатан яхшиланган бўлса-да, ногиронлик ҳолати сақланиб қолган.

Ўрганишлар давомида юртдошимизнинг молиявий имкониятлари чеклангани, фақат кундалик эҳтиёжларни қоплаш даражасида экани маълум бўлди.

Шундан сўнг элчихона томонидан унинг шахси ва фуқаролиги тасдиқланиб, Ватанга қайтиш учун тегишли сертификат расмийлаштирилди. Шунингдек, Покистон Ички ишлар вазирлиги билан олиб борилган музокаралар натижасида 21 йил давомида визасиз яшагани учун белгиланган 8400 АҚШ доллари миқдоридаги жарима бекор қилинди ва мамлакатни тарк этишга рухсат берилди.

Қўшимча қилинишича, дипломатик миссия кўмагида фуқаро учун авиаташиш ҳам ташкил этилди. У Узбекистан Аирwайс авиакомпаниясининг «Исломобод–Тошкент» йўналиши орқали 2 май куни Ўзбекистонга қайтарилди.

Киритилди: Бугун 13:57. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!