Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россиялик футбол эксперти Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"даги имкониятларини баҳолади

Россиялик футбол эксперти Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"даги имкониятларини баҳолади

Россиялик машҳур шарҳловчи Константин Генич Ўзбекистон терма жамоасининг бўлажак Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Унинг фикрича, Ўзбекистон терма жамоаси "ЖЧ-2026"да сенсация кўрсатиши мумкин.

“Кўпчилик шундай фикрда — жамоа ҳеч бўлмаганда ўз иштироки билан ҳам эътибор марказида бўлади. Қизиғи шундаки, Ўзбекистон таркибида Абдуқодир Ҳусанов ва Аббос Файзуллаев каби ёш ва иқтидорли футболчилар бор. Шунингдек, Элдор Шомуродов каби тажрибали футболчилар ҳам жамоага катта ёрдам бера олади.

Шу билан бирга, айрим мутахассислар Ўзбекистон футбол федерациясининг Фабио Каннаваро танлови тўғри бўлмаган бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича, Жаҳон чемпионати каби йирик турнирда нафақат ўйин сифати, балки ташкилий ва бошқарув тажрибаси ҳам жуда муҳим.

Гуруҳ босқичида Ўзбекистон кучли рақиблар — Португалия, Колумбия ва бошқа жамоалар билан бир гуруҳдан ўрин олган. Янги форматга кўра, ҳатто учинчи ўринни олган жамоалар ҳам кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга.

Шу сабабли, Ўзбекистондан сенсация кутилмоқда. Жамоага қизиқиш юқори бўлиб, уларнинг ўйини катта эътибор билан кузатилади", — деди Генич.

Киритилди: Бугун 11:18. Ўқилди: 516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!