Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Киев, Днепр ва Харковга йирик ҳужум: 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Киев, Днепр ва Харковга йирик ҳужум: 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

2 июнь кечаси Россия қўшинлари Киев, Харков ва Днепр шаҳарларига кенг кўламли ракета ва дрон ҳужумларини амалга оширди. Дастлабки маълумотларга кўра, Киевда камида 6 киши, Днепрда эса 16 киши ҳалок бўлган. Ўнлаб одамлар турли даражада жароҳат олган.

Украина президенти Владимир Зеленский бошчилигидаги расмийлар бир кун аввал Россия янги қўшма ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантириб, аҳолини ҳаво ҳужуми хавфи ҳақидаги сигналларни эътиборсиз қолдирмасликка чақирган эди.

Украина Ҳаво кучлари маълумотига кўра, ҳужумда жами 73 та ракета ва 656 та турли турдаги дрон қўлланган. Улар орасида:

  • 5 та «Калибр» қанотли ракета;
  • 33 та «Искандер-М» баллистик ракетаси;
  • 27 та Х-101 қанотли ракетаси;
  • 8 та 3М22 «Циркон» ракетаси бўлган.

Украина ҳарбийлари билдиришича, 33 та ракета ва 33 та дрон нишонларга етиб борган, қолган 40 та ракета ҳамда 602 та дрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинган ёки электрон кураш воситалари билан бостирилган.

Россия Мудофаа вазирлиги эса ҳужумлар Украина ҳарбий аэродромлари, мудофаа-саноат мажмуаси корхоналари ҳамда ёқилғи ва транспорт инфратузилмаси объектларига қарши қаратилганини маълум қилди.

Ҳужумлар Киев, Днепр ва Харковдан ташқари Запорожье, Полтава, Хмельницкий ҳамда Суми вилоятларини ҳам қамраб олган.

Киритилди: 23:32 02.06.2026. Ўқилди: 209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!