Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Канаданинг ЕИга «ассоциациялашган аъзолиги» муддатсиз кечиктирилди

Канаданинг ЕИга «ассоциациялашган аъзолиги» муддатсиз кечиктирилди

Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйенга Канадага Европа Иттифоқининг «ассоциациялашган аъзоси» мақомини бериш бўйича ташаббусни амалга ошириш ҳозирча насиб этмади. Германия канцлери Фридрих Мерц ва бир қатор бошқа ҳукумат раҳбарлари ушбу режани рад этишди. Натижада Монреаль шаҳрида ўтган ЕИ–Канада саммити якуний баёноти лойиҳасидан «ассоциациялашган аъзолик» ва «ассоциациялашган аъзо» атамалари чиқариб ташланди.

Бундан ташқари, томонлар молиявий бозорларни интеграция қилиш ва иқтисодий хавфсизлик чоралари бўйича дастлаб кўзда тутилган мажбуриятларни юмшатдилар. Бунинг ўрнига ҳужжатда келаси йилги саммитга қадар «Канаданинг ЕИ билан янада жипслашган интеграцияси» концепциясини ишлаб чиқиш нияти акс этди.

Янги матнда асосан Канада Бош вазири Марк Карни томонидан илгари сурилган «Келажак учун альянс» (Alliance for the Future) концепцияси устувор ўрин эгаллади. Бу формат орқали савдо тўсиқларини олиб ташлаш, инвестицияларни соддалаштириш ҳамда инқирозли даврларда ҳам муҳим хомашё (жумладан, Канада суюқлантирилган гази), дори-дармон ва технологиялар етказиб беришни таъминлаш кўзда тутилган.

Марк Карни «ассоциациялашган аъзолик» атамаси чиқариб ташланганига алоҳида урғу бермай, асосий эътибор натижага қаратилиши кераклигини таъкидлади: «Гап аниқ номлар ёки атамаларда эмас. Энг муҳими — бу келишувлар канадликлар ҳаётида айнан қандай амалий аҳамиятга эга бўлишидадир».

Киритилди: 17:10 30.10.2026. Ўқилди: 516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!