Генерал-лейтенант Жейми Спейсер-Бланшет Канада ҳаво кучлари қўмондони лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлди.
Бу ҳақда Канада мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
"Генерал-лейтенант Спейсер-Бланшет Канада ҳаво кучларининг 22-қўмондони ва бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди", — дейилади департамент хабарида.
The Canadian Press нашри хабарига кўра, тайинлаш маросимида янги бош қўмондон Канада ҳаво кучлари "катта қийинчиликларга" дуч келаётганини таъкидлади. "Ҳозир бизда кадрлар етишмайди, жанговар тайёргарликка юқори талаблар мавжуд. Менимча, бу асосий муаммо", - дея қўшимча қилди у.
Канада Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони этиб тайинланишидан олдин Спейсер-Бланшет Griffon ҳужум вертолётининг учувчиси бўлган ва БМТ ва НАТОнинг Гаити ва Босния ва Герцеговинадаги миссияларида қатнашган ва Канада ҳаво кучларида турли қўмондонлик постларида ишлаган.