Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда гаровга қўйилган автомобилларни яширган қарздорлар жиноий жавобгарликдан қутулиб қолди

Жиззахда гаровга қўйилган автомобилларни яширган қарздорлар жиноий жавобгарликдан қутулиб қолди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасига суд қарорлари асосида банклар фойдасига кредит қарздорликлари ундирувини гаров мулки ҳисобланган "Malibu 2", "Jetour", "Tracker 2" ва "Nexia 3" автомобилларга қаратиш бўйича ижро варақалари келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлар қарздорликни тўлашдан бош тортиб, ўз автомобилларини яшириб келган. Шу сабабли, автомобилларга нисбатан қидирув эълон қилинган ва уларга гаров мулкини тақдим этмаганликлари учун маъмурий жарималар қўлланилган.

Бошқарма Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбааси ходимлари қарздорларга Жиноят кодексининг 233-моддасига (Гаровга қўйилган мулкни қонунга хилоф равишда яшириш) асосан жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкинлигини тушунтиришди. Ушбу тушунтиришлар натижасида қарздорлар ўзларининг автомобилларини тақдим этишди ва автомобиллар жарима майдончасига жойлаштирилди.

Эндиликда ушбу автомобиллар электрон онлайн савдоларида сотилиб, тушган маблағдан қарздорликлар қопланади.

Киритилди: 17:33 11.04.2025. Ўқилди: 1342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!