Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил ташқи ишлар вазири: "Ғазо бўйича келишувга деярли эришилди"

Исроил ташқи ишлар вазири: "Ғазо бўйича келишувга деярли эришилди"

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саарнинг фикрича, Ғазо секторини тартибга солиш бўйича гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатишни ўз ичига олган келишув "эришилди".

У бу ҳақда Венада Австрия президенти Александр Ван дер Беллен билан учрашувда маълум қилган.

"Учрашув чоғида Саар Доҳада бўлиб ўтаётган гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар мавзусига тўхталиб ўтди. Саар Исроил гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув тузишга жиддий ёндашишини ва бундай келишувга эришиш мумкин, деб ҳисоблашини айтди”, — дейилади яҳудий давлати ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 6 июль куни ХАМАС ва Исроил Миср, Қатар ва АҚШ воситачилигида Доҳада Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва анклавда гаровга олинган исроилликларни озод қилиш бўйича келишувга эришишга қаратилган музокаралар жараёнини қайта бошлаган эди. Исроил томонининг сўнгги маълумотларига кўра, радикаллар Ғазо секторида ўғирлаб кетилган 20 нафар тирик ва 30 нафар ҳалок бўлган гаровга олинганларнинг жасадларини ушлаб туришда давом этмоқда.

Киритилди: 08:10 10.07.2025. Ўқилди: 720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!