Бу ҳақида Тhe Times of Israel хабар берди.
"Исроил Умумий хавфсизлик хизмати (ШАБАК ёки “Шин-Бет” номи билан ҳам танилган) раҳбарини истеъфога чиқариш тўғрисидаги қарор 21 март куни тунга яқин вазирлар маҳкамаси йиғилишида қабул қилинди", деб хабар бермоқда газета.
Аввалроқ мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняҳу 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС гуруҳи Исроилга ҳужум қилганидан сўнг, Барга бўлган ишончи йўқолганини айтган эди. Нетаняҳунинг фикрича, ШАБАК раҳбари терроризмга қарши курашда "юмшоқ ва етарлича тажовузкор бўлмаган ёндашув" намоён этган.
Ўша йиғилишда Ронен Барнинг ўзи иштирок этмаган, бироқ у ҳукуматнинг унга нисбатан даъволарини "асоссиз" деб атаган.