Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил ҳарбийлари 24 соат ичида Ғазодаги 130 га яқин нишонга ҳужум қилганини маълум қилди

Исроил ҳарбийлари 24 соат ичида Ғазодаги 130 га яқин нишонга ҳужум қилганини маълум қилди

Исроил армияси бутун Ғазо секторига тизимли равишда зарба беришда давом этмоқда.

Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қуруқликдаги қўшинлар билан келишилган ҳолда у ердаги “130 га яқин” нишонга ҳужум қилган. Мақсадлар орасида Фаластин радикалларининг турли ҳарбий инфратузилма объектлари, жумладан, қўмондонлик пунктлари, қурол-яроғ омборлари ва ракета отиш мосламалари бўлган. Айрим қуролли радикалларга қарши ҳам зарбалар уюштирилди.

Хабарда айтилишича, қуруқликдаги бўлинмалар бутун ҳудуд бўйлаб - жанубда ҳам, Хон-Юнис ва Рафаҳ ҳудудида ҳам, шимолий қисмида ҳам, жумладан Ғазо шаҳри яқинида рейдлар ўтказмоқда.

"Исроил мудофаа кучлари Исроил давлатидаги тинч аҳолига ҳар қандай таҳдидни бартараф этиш учун ҳаракат қилмоқда", деди ҳарбийлар.

Киритилди: 17:01 06.07.2025. Ўқилди: 479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!