Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил фуқароларининг Малдивга кириши расман тақиқланди

Исроил фуқароларининг Малдивга кириши расман тақиқланди

Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.

«Ратификация ҳукуматнинг Исроил томонидан Фаластин халқига қарши давом этаётган ваҳшийлик ва геноцидга жавобан қатъий позициясини акс эттиради», - дея Малдив ҳукуматининг сўзларидан иқтибос келтиради CNN телеканали.

Исроил фаластинликларга қарши геноцид айбловларини рад этади ва 2023 йил 7 октябрда Хамас жангарилари Исроилга ҳужум қилганидан кейин ўзини ҳимоя қилаётганини таъкидлайди. Шундан бери Ғазода 51 мингдан ошиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Президент Муиззу дастлаб Исроил фуқароларининг мамлакатга киришини 2024 йилнинг июнь ойидаёқ тақиқлашни таклиф қилди. Кейин Исроил Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга Малдив оролларига саёҳат қилмасликни тавсия қилиб, жавоб берди.

Исроил Малдив ҳукуматининг ҳозирги қарорига ҳозирча изоҳ бермади.

Киритилди: 05:01 18.04.2025. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!