Исроил Эронга ва унинг ядровий объектларига қарши операцияга тайёргарликни 2010 йилдаёқ бошлаган. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, МОССАД агентлари ўзларининг Эрондаги шахслари орқали мамлакат ҳудудидаги ядровий дастурнинг ривожланишини кузатиб борган. Исроил махсус хизматлари ер ости иншоотлари, энергия таъминоти инфратузилмалари ва вентиляция тизимлари ҳақида кенг кўламли маълумотларга эга бўлган.
The Times нашри Исроил махсус хизматларига таянган ҳолда ёзишича, Эрон 2024 йилнинг охирида "тадқиқот босқичи"дан ядровий қурол яратиш бўйича амалиёт босқичига ўтган.
2025 йил 13 июнь куни Исроил Эронга қарши кенг кўламли операция бошлади. Уруш зарбалари ядровий объектлар, ҳарбий базалар ва мамлакат қўмондонлик таркибига қаратилган.