Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Исроил ва Қўшма Штатларга қарши операциясининг сўнгги босқичи доирасида 2 тонналик жанговар каллакли ракеталардан фойдаланган.
Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси давлат телевидениеси эълон қилди.
“Ҳақиқий ваъда 4” операциясининг 43-босқичи доирасида биз АҚШ денгиз флотининг 5-флот базасига ва бошқа бир қанча Америка ҳарбий базаларига, шунингдек, Исроилнинг Тель-Авив ва Эйлат шаҳарларига ҳужум қилдик. Биз 2 тонналик жанговар каллакли Хоррамшаҳр ракеталаридан, шунингдек, 1 тонналик жанговар каллакли Эмад ва Хайбар Шекан ракеталаридан фойдаландик”, дейилади баёнотда.