"Бу йилги ҳарбий парадда Суворов ва Нахимов ҳарбий билим юртлари, кадетлар корпуслари тарбияланувчилари, шунингдек, ҳарбий техника колоннаси жорий оператив вазият туфайли иштирок этмайди", деб маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Шу билан бирга, парадда самолётлар иштирок этиши кутилмоқда.
27 апрел куни бу ҳақда сиёсатшунос Екатерина Шулман ва журналист Александра Прокопенко ҳам ёзган эди. Улар параднинг давомийлиги қисқартирилиши ва ҳарбий техникалар қатнашмаслигини маълум қилишган. "Тарғибот машинаси бунинг дронларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини даъво қилади", — деб қайд этди Прокопенко.
Москвадаги Ғалаба паради охирги марта 2007 йилда ҳарбий техникаларсиз ўтказилган эди.