АҚШ етакчиси Дональд Трамп Эронга нисбатан узоқ муддатли қамал (блокада) ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди.
«Трамп маслаҳатчиларига давомли қамалга тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ берди», — дейилади материалда.
Қайд этилишича, АҚШ президенти Ислом Республикаси портларига кемалар кириши ва чиқишига тўсқинлик қилиш орқали Эрон иқтисодиёти ҳамда нефть экспортига босим ўтказишни давом эттиришга қарор қилган.