Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Парижда "отишма": "ПСЖ" "Бавария"ни енгди (видео)

Парижда "отишма": "ПСЖ" "Бавария"ни енгди (видео)

«ПСЖ» Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинида «Бавария» устидан 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимнинг ўзида жамоалар бешта гол уришди ва бу турнир ярим финаллари тарихидаги илк воқеа сифатида қайд этилди.

Парижликлар сафида Хвича Кварацхелия ва Усмон Дембеле дубль қайд этишди (Дембеле голларидан бирини пенальтидан урди). Майдон эгаларининг яна бир голига Жоау Невеш муаллифлик қилди. Мюнхенликлар таркибида эса Харри Кейн (пенальтидан), Майкл Олисе, Дайо Упамекано ва Луис Диас ўз номини таблога ёздириб қўйди.

«ПСЖ» ва «Бавария» ўртасидаги жавоб учрашуви 6 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Ушбу жуфтлик ғолиби финалда «Атлетико» — «Арсенал» қарама-қаршилиги ғолиби билан куч синашади.

«ПСЖ» (Франция) — «БАВАРИЯ» (Германия) — 5:4

Голлар: Ҳарри Кейн 17-пен (0:1), Хвича Кварацхелия 24 (1:1), Жоау Невеш 33 (2:1), Майкл Олисе 41 (2:2), Усмон Дембеле 45+5-пен (3:2), Хвича Кварацхелия 56 (4:2), Усмон Дембеле 58 (5:2), Дайо Упамекано 65 (5:3), Браим Диас 68 (5:4).

«ПСЖ»: Сафонов, Маркиньос, Пачо, Нуну Мендеш (Эрнандез, 84), Хакими, Витинья, Жоау Невеш, Заир-Эмери (Фабиан Руис, 64), Кварацхелия (Маюлу, 84), Дезире Дуэ (Барколя, 70), Дембеле.

«Бавария»: Нойер, Упамекано, Жонатан Та, Дэйвис (Лаймер, 46), Станишич, Киммих, Павлович (Джексон, 90+3), Мусиала (Горецка, 79), Браим Диас, Олисе, Ҳарри Кейн.

Огоҳлантиришлар: Маркиньос (12), Фабиан Руис (77), Хакими (80).

Киритилди: Бугун 06:13. Ўқилди: 719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!