Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ташиев ўз тарафдорларини тинчланишга чақирди

Ташиев ўз тарафдорларини тинчланишга чақирди

Ташиев айбдор эмаслигини айтиб, ўз тарафдорларини тинчланишга чақирди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уриниш бўйича жиноий ишда фигурантга айланганини билдирди.

"Менга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан баёнот бериш муҳим, деб ҳисоблайман. Бу иш бўйича тўлиқ юридик ҳимояланиш имкониятига эгаман, айбим йўқ, оқланаман", – дея таъкидлади Ташиев.

Шунингдек, у ўз тарафдорларига юзланиб, барчаси қонун доирасида бўлиши лозимлигини ва намойишлар ўтказиш керак эмаслигини қайд этди.

"Жамоат арбоблари ёки бошқа шахслар томонидан ҳеч қандай ҳаракат талаб этилмайди. Давлат тўнтаришига уринишга алоқам бор ёки йўқлиги тергов ва суд орқали аниқланади", — деди Ташиев.

Киритилди: Бугун 19:54. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!