Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Макрон ва Шольц Зеленскийни таслим бўлишга чақирди

Макрон ва Шольц Зеленскийни таслим бўлишга чақирди

Немис журналистлари Оливер Шрём ва Ульрих Тиле томонидан ёзилган китобда Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия собиқ канцлери Олаф Шольц махсус ҳарбий операция бошида Киевни таслим бўлишга чақиргани ёзилган.

РИА Новости ихтиёрига келиб тушган китобда таъкидланишича, Владимир Зеленский 2022 йилда Польшанинг собиқ бош вазири Матеуш Моравецкийга айрим Европа етакчилари уни таслим бўлишга чақираётганидан шикоят қилган.

Китобда ёзилишича, Зеленский Моравецкийга Шольц ва Макрон унга мунтазам қўнғироқ қилаётганини айтган.

Шу билан бирга, Моравецкий Шольцнинг Украинага қурол юбориш масаласига муносабатидан норози бўлгани ҳам айтилган. Китоб муаллифларига кўра, собиқ канцлер можаро пайтида карбонат ангидрид эмиссияси масаласига кўпроқ эътибор қаратган.

Моравецкийнинг можарога эътибор қаратиш ҳақидаги илтимосига жавобан Шольц украиналиклар неча кун “чидай олиши” ҳақида савол бергани таъкидланади.

Бироқ Шольц ва унинг атрофидагилар Зеленскийни таслим бўлишга чақирганини рад этган. Китоб муаллифларининг сўровига жавобан собиқ канцлер бюроси раҳбари Шольц ҳеч қачон бундай чақириқ қилмаганини билдирган.

Шрём ва Тиле t-online порталига берган интервьюсида ушбу маълумотлар уларга ишончли манбалар, жумладан, давлат раҳбарлари томонидан тақдим этилганини айтган.

Муаллифларга кўра, Шольц ва Макрон Украинага оғир қурол-яроғ етказиб бериш ҳажми ва тезлигини ошириш таклифларига ғазаб билан муносабат билдирган ва муҳокама пайтида овозини баландлатган.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!