Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ирон Беэр-Шевага ракета зарбасини берди – Microsoft офиси яқинида портлаш, 6 киши жабрланди

Ирон Беэр-Шевага ракета зарбасини берди – Microsoft офиси яқинида портлаш, 6 киши жабрланди

2025 йил 20 июнь куни Ирон Исроилнинг жанубида жойлашган Беэр-Шева шаҳрига ракета зарбасини йўллади. “Маген Давид Адом” тез тиббий ёрдам хизмати маълумотига кўра, ракета Microsoft компанияси офис биноси яқинига тушган. Ҳодиса оқибатида 6 киши енгил жароҳат олган.

Ислом инқилоби сақчилари корпуси (IRGC) билдиришича, ҳужумдаги асосий нишон айнан Microsoft офис биноси бўлган. Баёнотда таъкидланишича, “Яҳудий давлати даромадининг ярми технологик компаниялар экспортига боғлиқ, Microsoft эса Исроил армияси билан AI ва ракета перехвати соҳаларида ҳамкорлик қилади”.
Исроил армияси жавобан, шу куннинг тонгида 60 та ҳарбий самолёт орқали Теҳрон ва бошқа ҳудудлардаги ракета саноати объектлари ҳамда ядровий тадқиқот марказларига зарбалар йўллаганини маълум қилди.

Киритилди: 16:58 20.06.2025. Ўқилди: 862 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!