Марказий сайлов комиссияси бюллетенларнинг 99,95 фоизини ҳисоблаб чиққандан кейин эълон қилган натижаларга кўра, амалдаги президент Илияна Йотова вице-президентликка номзод Кирилл Вылчев билан биргаликда иккинчи турда сайловчиларнинг 57,58 фоиз овуни қўлга киритди. Уларнинг рақиби — собиқ бош вазир Андрей Гюров ва Георгий Кандев жуфтлиги 39,46 фоиз овоз олди. Гюров аллақачон мағлубиятини тан олиб, бу натижа у учун кутилмаган бўлганига қарамай, овоз бериш якунларини қабул қилишини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Болгариҳани «оғир дамлар» кутмоқда.
Ушбу сайловлар Болгариянинг ташқи сиёсати, хусусан, Россиянинг Украинага қарши уруши ва Софиянинг Москва билан муносабатлари масаласида ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳисобланар эди. Собиқ журналист ва Европарламентнинг социал-демократлар фракцияси собиқ депутати Илияна Йотова сиёсий рақибларига нисбатан Россияга кўпроқ хайрихоҳ позицияни эгаллаб, Кремль билан музокаралар олиб боришни ёқлаб чиқади. Ўз навбатида, Андрей Гюров либераль-консерватив мухолифат кўмагига таянган ҳолда проевропей ва проукраинча қарашларни ифодалар эди.
Болгария миллий радиоси тақдим этган экзитпол маълумотларига кўра, иккинчи турда сайловчиларнинг иштироки 27,2 фоизни ташкил қилди. Биринчи турда эса сайлов қатнашчилари янада камроқ — атиги 23 фоиз бўлган эди.